“ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”

0
108

Бугун, 8 октябрь куни Минор МФЙда мутасадди ташкилотларнинг долзарб масалалар учтидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Маълумки, йигирма биринчи аср ахборот асри бўлиб, ҳозирги давр авлоди глобаллашув жараёни шиддатли тус олган замонда яшамоқда. Айнан ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айлангани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бир томондан экстремистик руҳдаги оқимлар фаолияти, бошқа томондан миссионерлар ҳаракати, учинчи томондан эса “оммавий маданият” тарғиботчилари ёш авлод онгига соф Ислом дини таълимотига зид ақидаларни сингдириш, муқаддас эътиқодимиздан айириш ва ўзбекона миллий ва диний қадриятларимиздан воз кечишга тарғиб этиш билан ўз фаолиятларини муттасил олиб бормоқдалар. Натижада, соф Ислом таълимотидан етарли даражада илмга эга бўлмаган баъзи ёшлар экстремистик ғояларга чалғиб турли хил жинояларга қўл урмоқдалар, баъзилари ана шундай жиноятларнинг қурбонига айланмасликлари керакли чораларга оид масалалар муҳокама этилди.
Ушбу тадбирда, Дин ишлари бўйича масъул ходим Жумаев Шоҳрух Шухратжон ўғли, Юнусобод туман бош отинойиси Каримова Дилором, Минор маҳалла раиси Муҳаммаджонов Ўткир Маҳкамжонович, Минор маҳалла профилактика участка нозири Гаязов Наил Ахатович, «Минор» жоме масжиди ноиб имоми Наврўзжон домла Темиров ҳамда бир қатор масъул ходимлар иштирок этишди.
Учрашувда масъул ходимлар долзарб масалалар хуружидан сақланиш юзасидан керакли ишларни муҳокама этишди.
Жумладан, «Минор» масжиди имом ноиби Наврўзжон домла Темиров ушбу масалалар юзасидан динимиз таълимотларидан эслатмалар бериб ўтдилар.

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг