ИМОМАТЛИК БУЮК ВАЗИФА

0
138

Бугун , 25 август кун Кўкча даҳасида жойлашган “Шайх Зайниддин” жоме масжидининг мажлислар залида имом домлалар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилик вакиллик масъул ходимлари иштирокида бўлиб бўтди.
Ушбу учрашувда, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий имом домлалар учун “Имоматлик буюк вазифа” мавзусида суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат илмий-маърифий бўлиб, ушбу масъулиятли вазифага оид фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Барча имомлардан бу масъулиятли вазифани астойдил бажариши виждонан ёндошиши ва ҳар бир имом ўз қавмининг риоясини қилиши лозимлиги айтиб ўтилди. Йиғилишда бир қатор муҳим масалалар муҳокама этилди.
Учрашувдан олдин Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Шайх Зайниддин” қабристонида марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг муборак қабрларини зиёрат қилиб, тиловату дуои хайрлар қилиб ўтдилар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг