Пешонадан ўпиш ва эпифиз бези

0
242

Пешонадан ўпиш ва эпифиз бези

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандларимизни тез-тез ўпиб эркалашимиз ҳақидаги тавсиялари эсингиздами?!
Замонавий тиббиёт ҳам буни тасдиқлади. Суннат амалларнинг аслида инсоният учун қанчалик фойдали эканлигини таъкидлаш ортиқча. Бизнинг фитратимизда мавжуд бўлган, вақт ўтиши билан одатий ҳолдек қабул қилинаётган кўплаб мусулмонларга хос амаллар аслида ҳаётимизда қанчалар аҳамиятга эгалигини биламизми?!

Она ва бола сурати

Она боласининг пешонасидан ўпяпти. Пешонадан ўпилганда ўпаётган одамда ҳам, пешонасига ўпич қўндирилган одамда ҳам ажиб бир туйғу пайдо бўлади. Бунинг сабаби пешонадаги «Учинчи кўз» ҳисобланган эпифиз (pineal) безининг мавжудлигидир. Юздан ўпишдан фарқли ҳолда пешонадан ўпганда инсоннинг руҳиятига яқинлашасиз. Агар фарзандингиз инжиқлик қилаверса, уни тинчлантиришнинг энг яхши йўли пешонасидан ўпиш. Уйқуга ётаётганида ҳам пешонасидан ўпиб қўйсангиз бола хотиржам ва тиниқиб ухлайди. Шунингдек, боланинг басирати очилиб, ақлий малакаси мустаҳкамланади. Зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлади. Гормонал ўзгаришлар ҳам меъёрда кечади, ўзига нисбатан ишончи ортади. Қўрқувлари камаяди, гапингизга қулоқ солади. Салоҳиятли бўлиб вояга етади. Чунки пешонанинг ўрта қисми зеҳнга таъсир қилиш нуқтаси ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болаларнинг пешоналаридан ўпардилар, ҳозирги замон мутахассислари ҳам буни тавсия қилишмоқда. Ҳар бир ишида ҳикмат бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўнгсиз дуруду салавотлар бўлсин!

Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг