Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нодира Умархонова, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда пойтахтимизнинг Учтепа, Олмазор, Мирзо Улуғбек туманларида яшовчи аёллар учун сайёр қабуллар ўтказди.
Қабулда 150 га яқин аёл ўзларининг муаммо ва таклифлари билан масъулларга мурожат қилишди.
Қабул давомида оилавий низолар билан иштирок этган тўрт оила яраштирилди.
Шунингдек, «Аёллар дафтари»да бўлган, тайзиқ ва зўрованликка учраган аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бундан ташқари, мустаҳкам оила барпо этиш, оилаларни сақлаб қолиш, оиладаги низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида тушунчалар берилди.