ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

0
390

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарор, кишилар эътиқоди мустаҳкам жойда жиноятларга ўрин йўқ. Бундай жойларда ҳар қандай қабиҳлик ўз-ўзидан барҳам топади.
Сергели туманида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатова туман ҳокими ўринбосари Н.Донобоева, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари А.Аҳмедова, Сергели тумани тарғибот гуруҳи раҳбари М.Раҳматуллаева маҳаллалар фаоллари иштирокида туманнинг «Меҳригиё», «Ҳабибий», «Ўзгариш», «Мададкор», «Зийнат», «Нурҳаёт», «Саховат», «Бунёдобод», «Қўшқўрғон», «Дарёбўйи», «Қурувчилар», «Хонобод», «Қумариқ», «Нўғайқўрғон», «Кубайтепа», «Иттифоқ», «Маданият», «Янги бунёдобод», «Белариқ» махалларида «Жаҳолатга қарши – маърифат», «Кийиниш маданияти» мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказди.
Маҳалла фуқаролари билан маънавий-маърифий суҳбатлар олиб борилди.
Йиғилишларда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг