ҚУРБОН ҲАЙИТИГА МУНОСИБ ҲОЗИРЛИК

0
244

Бугун, 7 июль куни Тошкент шаҳрида жойлашган «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳри туманлари бош имом-хатиблари иштирокида муборак Қурбон ҳайтини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш бўйича навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Маълумки, мўмин-мусулмонлар Қурбон ҳайити намозини масжидларда адо этишиб сўнгра Яратганнинг фазлу карамидан умидвор ҳолда қурбонлик амалини бажаришга киришадилар. Демак масжидлардан бошланадиган шодлик байрами барча мўмин-мусулмонлар учун алоҳида аҳамиятга эга.

Шунга кўра, Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими мудири Муҳиддин Ҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Алимардон Қаршиев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги масъул ходимлари ҳамкорлигида Қурбон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш ишлари юзасидан йиғилиш ташкилллаштирилди.

Йиғилиш, одатдагидек, Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
Дастлаб сўзда, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри туманлари бош имом-хатибларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрами билан қутлаб бу масъулиятли тадбир олдидан тегишли фикр-мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтдилар.

Масъуллар ҳам Қурбон ҳайити намозига ўзгача кайфиятда ёндошиш ҳамда барча масжидларда поклик ва теварак-атрофи ишларига масъулиятни янада оширишлари зарурлиги қайд этдилар.

Йиғилиш сўнгида берилган топшириқлар ижроси юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг