ҚУРБОН ҲАЙИТИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

0
133

Қурбон ҳайити Ер юзидаги барча мўмин–мусулмонларнинг икки муқаддас байрамидан бири бўлиб, бу кунларда динимиз, аввало, инсониятни покликка, озодаликка чорлайди. Зеро, ҳар қандай ибодатлар, савобли амаллар поклик ила бошланади. Муборак ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Поклик имоннинг ярмидир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).

Халқимизда ҳам қадимдан байрамлар, тўй ва шодиёналар арафасида маҳаллаларни, хиёбон ва кўчаларни тартибга келтириш эзгу анъанага айланган.

Шунга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайитини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказишга қизғин тайёргарлик ишларини бошлаб юборилди.

Бугун, 30 июнь куни ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан бошланган тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида Тошкент шаҳри туманлари бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Абдуқаҳҳор домла Юнусов байрамга тайёргарлик кўришда йиғилиш қатнашчилари учун амалга ошираладиган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар бериб ўтдилар.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги барча масжид ходимлари томонидан тайёргарлик ишлари амалга оширилиши ва бунинг натижасида муборак ойнинг шукуҳини барча мўмин-мусулмонлар ҳис қилиши кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот  хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг