СИЙЛАИ РАҲИМНИНГ ГЎЗАЛ ОҚИБАТЛАРИ

0
144

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизга силаи-раҳм сабабли ризқнинг мўл-кўл бўлиши, умрнинг узоқ бўлишини уқтирадилар:
وعن أنسٍ رضي الله عنه أن رَسُول الله صلى الله عليه وسلم قَالَ » من أحَبَّ أنْ يُبْسَطَ لَهُ في رِزْقِهِ ، ويُنْسأَ لَهُ في أثَرِهِ ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ ) مُتَّفَقٌ عَلَيهِ .
яъни: “Ким ризқи кенг бўлиши, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилишган).
Бу силаи раҳим (қариндошлик ришталари) қанчалар ҳам шаръан ва ҳам дунёвий манфаатларни ўз ичига олган илоҳий ҳикматлардан биридир.
Куни кеча шахсий мошинамда ўз амакимни хизматларини қилиб, Худо учун дуоларини олиш мақсадида рўзғорларига керакли озиқ овқат маҳсулотларини бозордан олиб келгани биргаликда бозорга бордим. Бозор ўчарларни қилиб уйларига қайтдик. Мошина юкхонасини эса, уловни асосий пултли калитида очиб юбориб, калитни тасодифан юкхона эшигини бир бурчагига қўйиб, юкларни тушириб юборишга киришилди. Юклар тушилгандан кейин, юкхона эшигини ёпиб қўйдим.Эътибор қилсам мошинани асосий калити юкхонада қолиб кетганлигига гувоҳ бўлдим. Юкхона эшигини қандай қилиб очишлик ташвиши бирпасда пайдо бўлди. Энди қайси мутахасисга мурожаат қилишим керак деган ўй фикр билан юкхона эшиги атрофини айланиб, яхшироқ назар ташласам, юкхона эшигини озгина очиқроқ жойига кўзим тушди. Не кўз билан кўрилсинки, пултли калитни тугмали томони ташқаридан кўриниб турибди. Ён чўнтагимдаги қаламни қўлимга олиб, шу қалам билан пултли калитни мурувват тугмасини босиб юкхона эшигини очиб юбордим. Анча вақтни йўқотиши лозим бўлган бу кичгина муаммони, Аллоҳнинг изни инояти туфайли бир дақиқада ҳал бўлганини гувоҳи бўлдим. Шу аснода беихтиёр бу ташвишни ортиқча муаммоларсиз бартараф бўлиши сийлаи раҳимнинг гўзал оқибатларидан биридир деган фикр, қалбимни чулғаб олди…!

Муаллиф: Учтепа туман Абу Талҳа жоме масжиди имом хатиби Амруллоҳ Пармонов

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг