АЁЛЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

0
84

Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мутасаддилари билан биргаликда Яккасарой, Сергели ва Янгиҳаёт туманлари хотин-қизлари учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг аёллар масалалари бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳар фуқаролик суди судьяси, туманлараро фуқаролик судларининг судьялари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова иштирок этди.
Қабулда Яккасарой, Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги 60 га яқин аёллар ўзларининг муаммо ва таклифлари билан масъулларга мурожаат қилдилар.
Қабул давомида оилавий низолар билан иштирок этган икки нафар оила ҳам яраштирилди.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”да бўлган тайзиқ ва зўравонликка учраган аёлларга ҳуқуқий, бундан ташқари мустаҳкам оила барпо этиш, оилаларни сақлаб қолиш, оиладаги низоли ҳолатларни олдини олиш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида тушунтиришлар берилди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг