ҲАЖ ЗИЁРАТЧИЛАРИ УЛУҒ ИБОДАТЛАРНИ АДО ЭТМОҚДАЛАР

0
79

 

🌙Имони ихлос ила ўз амалларини адо этаётган юртдошларимизнинг навбатдаги гуруҳи Мадинаи мунавварадаги меҳмонхонада оппоқ эҳромга кириб, шинам автобусларда умра ибодатини амалга ошириш учун Маккаи мукаррама сари йўлга чиқдилар.

🕌Зиёратчиларимиз Мадина шаҳри яқинидаги мийқот – Зулҳулайфа водийсида Умра амалини ният қилиб, Макка шаҳри томон йўл олдилар.

🤲Куни кеча илк зиёратчиларимиз умра ибодатларини Байтуллоҳда тўла адо этиш бахтига муяссар бўлган эдилар. Бугун эса навбатдаги зиёратчилар ҳам мана шундай саодатга эришмоқдалар.

🕋Маълумки, Ҳаж ибодати уч турли бўлади: қирон, таматту ва ифрод. Азал-азалдан ўзбекистонлик зиёратчилар таматту ҳажини адо этадилар. Бунда, ҳаж қилмоқчи бўлган киши аввал умрани адо этиб, эҳромдан чиқади. Ҳаж вақтига қадар эҳром ман қилган нарсалардан фойдаланиши ва ҳаж вақти
(Зулҳижжанинг саккизинчи куни) бўлганда ҳажни ният қилиб, эҳромга кириши тушунилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг