Тошкент шаҳар Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳокимликлари Оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова ҳамкорлигида мазкур туманларда оилавий ажримларга қарши тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда пойтахтимизда оилавий ажримлар сони ошган. Ана шундай маҳаллаларда мутахассислар ўрганишлар олиб боришяпти.
Олмазор тумани «Қорасарой», Мирзо Улуғбек тумани «Оққўрғон» маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёши улуғ онахонлар, хотин-қизлар фаоллари ва ажрим ёқасида турган оилалар иштирокида тушунтириш ишлари ўтказиляпти.
Тадбир давомида «Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам оиласи» мавзусида оилавий ажримларга сабаб бўлаетган салбий ҳолатлар бўйича атрофлича фикр- мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилишда «Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам оиласи» мавзусида Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Статова , Олмазор тумани бош отинойиси Д.Хидирова, Мирзо Улуғбек тумани бош отинойиси О.Неъматова ажримларни сабаб бўлаетган салбий ҳолатлар бўйича атрофлича фикр-мулоҳазаларни билдиришди.