“Ҳаж – 2022” даслабки рейс зиёратчилари билан учрашув бўлиб ўтди

0
317

“Ҳаж – 2022” даслабки рейс учувчилари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 15 июнь куни “Минор” жоме масжидида бўлажак ҳожилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “Ҳаж – 2022” мавсумида дастлабки йўл олувчи Тошкент – 1 ва 4 гуруҳ зиёратчилари билан танишув бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган мақсад зиёратчилар билан яқиндан танишув ҳамда сафар мобайнида уларнинг мушкулларини енгиллатувчи бир қанча тавсиялар бериб ўтиш бўлди.
Учрашув Тошкент – 1 гуруҳ раҳбари Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллик ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Учрашувда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий зиёратчилар учун Ҳаж сафарига доир бир қанча муҳим маълумотлар ва йўл-йўриқлар бериб ўтдилар. Учрашувда ҳар бир гуруҳ раҳбарлари таништириб ўтилди.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий эркаклар ва аёллар учун алоҳида йўл-йўриқлар бериб ўтдилар.
Суҳбат ҳис-ҳаяжонга бой бўлиб, ҳар бир зиёратчи ўзларини қизиқтирган саволлар билан иштирок этиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.
Учрашув сўнгида ҳар бир зиёратчи учун Ўзбекистон номи туширилган либослар ҳамда сумкалар ва ҳаж қўлланмаси учун махсус китоблар тақдим қилинди.
Зиёратчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан иштирок этиб, гуруҳ раҳбарлари томонидан керакли маълумотларга эга бўлишди.

Маълумот ўрнида, дастлабки рейс зиёратчиларимиз жорий йилнинг, милодий санаси жумадан шанбага ўтар куни, тунги рейсда йўлга чиқишади иншаАллоҳ!

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати.

Улашиш
АввалгиКийиниш одоблари
НавбатдагиЎқув семинар
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги расмий веб сайти.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг