“Исломда аёлларнинг ўрни” ўқув семинари

    0
    426

    Жорий йилнинг 8 июнь куни Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжидининг мажлислар залида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган отинойиларнинг диний, маънавий-маърифий илм салоҳиятларини ошириш мақсадида Олмазор тумани отинойилари томонидан тайёрланган “Исломда аёлларнинг ўрни” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
    Семинар Олмазор тумани бош имом хатиби Абдуллоҳ домла Йўлдошев, Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходими масъул ходими Нилуфар Иргашева ва Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи отинойилар иштирокида бўлиб ўтди.
    Семинар Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
    Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов семинар иштирокчиларига Ҳаж мавсуми ва бу ойларнинг фазилатлари. тўғрисида гапирдилар. Шунингдек йиғилишда «Ёшларни ёт ғоялар таъсидан асраш ҳар қачонгидан муҳимдир” мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

    Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

    Мулоҳаза билдириш

    Изоҳингизни қолдиринг!
    Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг