ОИЛАЛАР БУЗИЛМАСИН, БОЛАЛАР ТИРИК ЕТИМ ҚОЛМАСИН!

0
91

Турмушимиз фаровонлашгани сайин айрим қадриятларимизга путур етаётгандек, гўё. Мисол учун, бугун оилага эътибор камайиб боряпти. Ёшлар арзимас сабаблар билан муқаддас риштани узиб юборишяпти.
Ана шу ҳолатларни инобатга олиб, Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Тошкент шаҳридаги туманларнинг оилавий ажримлар кўрсаткичи ошган хонадонлардаги муносабатларни ўрганиш, ажримларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари давом этмоқда.
Учтепа ва Чилонзор тумани маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёши улуғ онахонлар, хотин-қизлар ва фаолларни ажрим ёқасида турган оилалар иштирокида семинар ўтказилди.
Семинар давомида «Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам оиласи» мавзусида оилавий ажримларга сабаб бўлаётган салбий ҳолатлар бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Семинар жараёнида «Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам оиласи» мавзусида педагогика фанлари доктори, профессор Ж.Шермуҳхаммедова гўзал маъруза қилиб берди.
Шунингдек, тадбирда юридик фанлари номзоди, доцент Ф.Муҳиддинова. Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси маьсуллари Д.Зокирхўжаева, М.Эшбадалова ҳамда Тошкент шаар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатовалар сўзга чиқиб, оилаларни мустаҳкамлаш бўйича зарур тавсия ва йўл-йўриқлар беришди.
Учтепа тумани бош отинойиси Н.Қорабоева,
Чилонзор тумани бош отинойиси Х.Усмонова, Шайхонтоҳур тумани бош отинойиси Ф.Сулаймонова, Юнусобод тумани отинойиси Ш.Умаровалар
ажримларга сабаб бўлаётган салбий ҳолатлар бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар юритдилар.
Шундай тадбирлар Яшнобод ва Бектемир туманларида ҳам ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг