МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚОҲИРА ШАҲРИГА ЕТИБ БОРДИЛАР

0
183

 

✅ Бугун, 6 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация халқаро конференцияда қатнашиш учун Қоҳира шаҳрига етиб борди.

🔹 Қоҳира халқаро аэропортида Муфтий ҳазратларини Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев, Миср Араб Республикаси муфтийси вакиллари ва бошқа мутасаддилар кутиб олдилар.

🔸Эртага, 7 июньдан бошланиб, уч кун давом этадиган нуфузли тадбирда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, 20 дан зиёд давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари муҳокама қиладилар.
Халқаро конференцияда Муфтий ҳазратлари иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор ислом уламолари билан мулоқотлар ўтказишлари режалаштирилган.

✅ Сафар жараёнлари ва муҳокама этилган мавзулар ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг