Отинойилар билан суҳбат

0
183

Бугун, 2022 йил 28 март куни Миробод тумани “Қўйлиқ ота” жоме масжидида Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова, Миробод тумани бош имом-хатиби Ҳайдаров Меърожиддин домла ва Миробод тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Каромат Тиллаева иштирокида туман отинойилари билан суҳбат олиб борилди.

Суҳбат асносида туманда отинойилар фаолияти билан боғлиқ бир қатор масалалар хусусида фикр алмашилди. Шу билан бирга, Меърожиддин Ҳайдаров домла отинойиларга иш режада амалга оширилиши зарур бўлган  вазифаларни батафсил тушунтириб берди.

Отинойиларга Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан тўғридан-тўғри ҳукм чиқаришнинг олдини олиш, турли масалаларда билиб-билмай фатво беришдан эҳтиёт бўлиш, ўз маърузаларида жума тезисларидан фойдаланиши, оилавий маросимларда отинойилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган айрим салбий ҳолатларнинг олдини олиш (яъни, тамагирлик, савдо-сотиқ қилиш, ашула айтиш каби) баён этилди.

Режага мувофиқ отинойиларнинг ўз билим ва малакаларини ошириб боришларии таъминлаш мақсадида юртимиз уламолари томонидан чоп этилган ақида, фиқҳ, ҳадис ва ислом тарихига оид асарлар асосида савол-жавоб тарзида суҳбат олиб борилди.

З.Соатова Миробод тумани отинойилари билан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Кифоя” китоби “Покланиш” боби юзасидан савол-жавоб ўтказди. Отинойилар саволларга қониқарли жавоб беришди.

Тадбир сўнгида уларга билим ва малакаларини ошириб бориш\, кўпроқ ўқиб- ўрганишлари, тушунмаган саволлари юзасидан ўз ҳудудидаги имом-хатибларга мурожаат қилишлари тавсия этилди.

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг