РАМАЗОН АРАФАСИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ  

0
267

Йиғилиш

Бугун Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуаси мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар, мутаваллилар  иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир, одатдагидек, Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Йиғилишни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратлари кириш сўзи биан очиб, жумладан бундай дедилар:

– Диний ташкилотда ишлайдиган ҳар бир киши – имом-хатибдан тортиб ноиб, мутавалли, муҳтасиб – барча, аввало, ўзи шахсий намуна бўлиши, юриш-туриши, одоби, кийиниши, муомала маданияти билан инсонларга ибрат бўлиши керак. Чунончи, сарвари коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Имом зомин (зиммасига олувчи)дир. Муаззин омонатдордир. Аллоҳим, имомларни тўғри йўлга бошла ва муаззинларни мағфират қил” (Имом Абу Довуд ривояти), деб марҳамат қилганлар.

Имом-хатиблар бугун ҳар қачонгидан ҳам фаол бўлиб, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан яхши хабардор бўлиш баробарида, бу ислоҳотларни мўмин-мусулмонларга етказиши зарур…

– Ойлар султони Рамазон бошимизга соя солиб турибди, – дея сўзини давом эттирди шаҳар бош имом-хатиби Р.Сайфуддинов. – Демак, олдимизда катта масъулият бор. Шу нуқтаи назардан Рамазон ойини юқори савияда ўтказиш мақсадида жиддий тайёргарлик кўришимиз керак.

Муборак Рамазон ойига тайёргарлик, ободонлаштириш юзасидан ҳар бир масжид хонақоҳ ва ҳовлилари ва атроф ҳудудларда 31 март 1 апрель кунлари ҳашар уюштирилиб, тозаликка алоҳида эътибор берилиши, Рамазон ойини кўтаринки кайфият билан кутиб олиш лозимлиги, бу борада, айниқса, имом-хатиблар ва масжид намозхонлари барчага ўрнак бўлишларини тавсия этамиз.

Йғилишда Рамазон ойида Қуръони карим хатм қилинадиган масжидларда фақат Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсияси асосида тузилган рўйхатларда номлари келган қориларнинг хатмларга ўтиб бериши зарурлиги таъкидланди.

Рамазон ойида масжидларда хавфсизлик масаласига ҳар қачонгидан ҳам жиддийроқ эътибор қаратиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Биласиз, халқимиз саховатпеша. Бу сахийликлар Рамазонда яққол намоён бўлади. Шу боис Рамазон ойида тушадиган закот ва бошқа хайру эҳсонлар ҳисобидан маҳалла оқсоқоли, фаоллари билан ҳамкорликда кам таъминланган, муҳтож оилаларга моддий кўмак бериш тадбирларини ташкил этиш тавсия этилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддиси ҳам сўзга чиқиб, имомларга ўзининг зарур тавсияларини берди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тадбирда барчага ибрат ва намуна бўлаётган, ижро интизомига қатъий риоя қилаётган имом-хатибларга ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан ташаккурномалар берилди.

Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди.

Улашиш
АввалгиЯШИЛ МАКОН
НавбатдагиКим бир кўчат экса…
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги расмий веб сайти.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг