Ғоялар кураши гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона авж олаётган бугунги кунда биз жаҳолатга қарши маърифат билан курашишимиз шарт. Чунки қуёш чиққач, зулмат ўз-ўзидан йўқолганидек, маърифат бор жойда жаҳолатга ўрин қолмайди.
Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи аъзолари, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, туманлар ва маҳаллалар отинойилари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида суҳбатлар ўтказиляпти.
– Тадбирларда хотин-қизларнинг маънавиятини ва маърифатини юксалтириш, қизларнинг билимли, илмли бўлиб улғайишларига кўмаклашиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби қатор масалалар муҳокама қилиняпти, дейди Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова. – Шунингдек, отинойилар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда “Меҳр” операцияси доирасида юртимизга қайтарилган аёллар билан суҳбатлар ўтказяпмиз.
Шундай тадбирлар Олмазор, Сергели, Яшнобод туманларида ташкил этилди.