ҲАЁНИНГ 10 ТУРИ

0
75

Ибн Қайюм раҳматуллоҳи алайҳ ҳаёни ўн қисмга бўлган.

1. Жиноят ҳаёси (гуноҳ сабабли ҳаё қилиш)
Хато сабабидан ҳаё қилмоқ. Бандадан бирон хато содир бўлса, у қилиб қўйган хатосидан уялади. Бу “жиноят ҳаёси” дейилади. Эҳромдаги киши бирор-бир камчилик қилиб қўйса, у “жиноят” дейилади. Ўша жиноят сабабидан банда уялади, ҳаё қилади. Одам алайҳиссаломдан жаннатда хато содир бўлиб, у кишининг либослари ечилганда, у зот қоча бошладилар.
Ҳадиси муборакда:
فَأَوْحَى اللَّهُ إِلَيْهِ : يَا آدَمُ أَفِرَارًا مِنِّي ؟ قَالَ : لَا يَا رَبِّ ، وَلَكِنْ حَيَاءً مِنْكَ
Аллоҳ таоло: “Мендан қочмақдамисан, эй Одам?” деди. Одам алайҳиссалом: “Йўқ”, эй Раббим, Сендан ҳаё қилдим”, деди (Имом Табарий ривояти).

2. Нуқсон ҳаёси
Нуқсон ва камчилик юзасидан ҳаё қилмоқ. Бунга мисол тариқасида фаришталарнинг қиёмат куни Аллоҳ таолодан Унга лойиқ даражада ибодат қила олмаганларидан ҳаё қилишларини келтириш мумкин. Қиёмат куни фаришталар: “Раббимиз! Биз Сенга ҳақиқий ибодат қила олмадик”, дейишади.

3. Улуғлаш ҳаёси
Улуғлаш сабабидан ҳаё қилмоқ. Банданинг қалбида Аллоҳ таолонинг улуғлиги, маърифати бўлса, у Аллоҳдан ҳаё қилади.

4. Карамлилик ҳаёси
Карам юзасидан ҳаё қилмоқ. Худди Зайнаб онамиз розийаллоҳу анҳонинг валима тўйларида бўлгани каби. Саҳобаи киромлар тўйга ташриф буюрдилар ва таомландилар. Суҳбат чўзилди. Шу пайд Аллоҳнинг Ҳабиби уларнинг кетишини хоҳлар эдилар, лекин ҳаё қилганларидан, ҳатто, Аллоҳ таолонинг у зотга юборган оятини ҳам айта олмадилар. Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилган эди:
فَإِذَا طَعِمْتُمْ فَانْتَشِرُوْا
яъни: «Таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг»” (Аҳзоб сураси, 53-оят).

5. Ҳурмат юзасидан ҳаё
Бировнинг ҳурмати сабабидан ундан истиҳола этиб ҳаё қилмоқ. Худди Али розийаллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломдан “Мазийдан ғусл қилмоқ фарзми ёки таҳорат қилиш керакми?” деб сўрашни истади. Лекин бундан ҳаё қилар эди. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишининг қайноталари эди. Ҳазрат Али сершаҳват эканликларидан буни сўрашга зарурат пайдо бўлган эди. Шундай қилиб, у зот Миқдод розийаллоҳу анҳуни бу масалани сўраш учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига юборди. У бу масалани сўраганларида, Набий алайҳиссалом “мазий чиқишидан фақат таҳорат вожиб бўлишини”, айтдилар.

6. Ўз нафсини жирканж ва манфур деб ҳаё қилиш
Нафсини ёмонлигидан ҳаё қилмоқ. Бу худди бир инсон Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраётганида: “Менинг наздимда солиҳ амал йўқ бўлса-да, мен ўтириб казо-казо нарсаларни сўраяпман”, деб ҳаё қилади.

7. Муҳаббат ҳаёси
Муҳаббат сабабидан ҳаё қилмоқ. Севган киши севгилисини кўрганда, ҳаёни ҳис қилади. Бу табиий жараён. Шунинг учун бу “ёқимли жамол” дейилади. Чунки бу жамол қалбда ўрнашган бўлади. Агар бу сифат аёлда бўлса, унинг ҳусни эрига хуш ёқади.

8. Бандалик ҳаёси
Бандалик сабабидан ҳаё қилмоқ. Бу ҳаё туфайли инсон Раббисига итоатсизлик қила олмайди. Бу ҳаё муҳаббат билан хавф аралаш Раббисига ибодати мос эмаслигини мушоҳада қилганда юзага келади.

9. Шараф ва иззат ҳаёси
Инсон Аллоҳ таолонинг неъматлари сабабидан унга итоатсизлик қилишдан йироқ бўлади.

10. Кишининг ўзидан ўзи ҳаё қилиши
Киши баъзан ўзидан ўзи ҳаё қилади. Ёлғизликда инсон ўзидан ўзи ҳаё қилиб, гуноҳга қўл урмаслигидир.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
http://t.me/Vakillikuz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг