Эллик ёшдан ошганлар, эшитмадим, деманглар!

0
94

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, инсон мияси 60–80 ёшлар оралиғида тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди. Чунки бу даврда миядаги миелин, яъни нейронлар орасидаги сигнал алмашинувини таъминлайдиган модда миқдори анчайин кўпаяди. Шу туфайли миянинг умумий интеллектуал кучи 30 фоизга ошади. Ҳа, нотўғри ўқимадингиз, ўттиз фоизга ошади!
Олимларнинг сўнгги хулосаларига кўра, инсон 70 ёшда, яъни мия тўлиқ куч билан ишлай бошлаганда интеллектуал фаолиятнинг энг юқори чўққисига етади ва бу кучни 90 ёшдан кейин ҳам тўлалигича сақлаб қолиш мумкин.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, бу маълумотлар ҳамма учун тегишлими? Албатта, ҳамма учун. Бошидан оғир жароҳатлар олмаган, жиддий мия касалликларига чалинмаган, гиёҳванд моддалар ва сурункали спиртли ичимликлар истеъмол қилмаган ҳамма учун!
Унда нега биз 55-60 ёшдан кейин росмана қарий бошлаяпмиз? Нима учун хотирамиз сустлашяпти, диққатни жамлашимиз қийинлашяпти, янги маълумотларни ўзлаштириб ололмаяпмиз? Нега шу ёшдагилар тилидан «Менга энди чет тилларини ўрганиш кеч бўлди», «Ёшим ўтиб қолди, энди компьютерда ишлашни ўрганолмасам керак», «Янги билимларни миям қабул қилмайди», деган гапларни кўп эшитамиз? Гап шундаки…
Унутманг, нафақага Сиз чиқасиз, миянгиз эмас!
Демак, ҳаммаси ҳали олдинда!
Дилфуза КОМИЛ

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг