МЕҲР-МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ

0
389

 1992 йилдан бери 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида бутун дунёда кенг нишонлаб келинади. Юртимизда ҳам ушбу сана муносабати билан хайрия тадбирларини ўтказиш эзгу анъана тусини олган. Бугун, 4 декабрь куни «Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар филиали томонидан жисмоний имконияти чекланган фуқаролар иштирокида хайрия тадбирлари ўтказилди.
Тошкент шаҳридаги «Hilton» меҳмонхонасида ногиронлиги бор, бироқ тақдирнинг синовларини мардонавор енгиб ўтаётган матонатли ва иқтидорли ёшлар учун ташкил этилган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов очиб, навқирон авлод вакилларига бундан-да иродали, қатъиятли бўлишларини насиҳат қилди. Бундай тадбирлар доимий ўтказилишини тилади. Жажжи қўллар соҳиблари ясаган турли буюмлар намойиши тадбирга ўзгача файз бағишлади. * * *
Олмазор туманидаги «Аъло» тўйхонасида ҳам шундай хайрия тадбири ўтказилди. Болажонлар учун ажойиб дастурхон ёзилиб, кўнгли ўксик инсонларга меҳр-мурувват кўрсатилди. Тадбир сўнгида ҳомийларнинг совғалари тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг