МЎЪЖИЗАЛАР МАНБАИ

0
40

ﭽ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭼ
«У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма-ён турадиган ҳолда чиқариб қўйди. (Аммо) у иккисининг ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар» (Ар-Раҳмон сураси, 19–20-оятлар).
Қуръони каримда “икки денгиз” сўзи маърифа шаклда (аниқ артиклли) тўрт жойда (Каҳф сураси, 60, Фурқон сураси, 53, Намл сураси, 61 ва Ар-Раҳмон сураси 19 оятларда) зикр этилган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг айтишича, ояти каримадаги “икки денгиз”дан мурод, бири, осмоннинг, иккинчиси, ернинг денгизидир. Яъни, осмондан тушадиган ёмғир суви ва денгизлар назарда тутилган. Мужоҳид ва Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳимо ҳам шундай фикрга боришган.
Ҳасан ва Қатода раҳматуллоҳи алайҳимо эса Форс кўрфази ва Ўрта Ер денгизи, дейишган.
Ибн Журайж эса, ояти каримадаги “икки денгиз”дан мурод чучук ва шўр сувли денгизлар эканини айтган.
Саҳл ибн Абдуллоҳ ояти каримадаги икки денгиздан мурод яхшилик ва ёмонлик йўлларини эканини таъкидлайди. Булар орасидаги тўсиқ (барзах) эса илоҳий тавфиқ ва Парвардигорнинг паноҳидир.
Ояти каримада зикр этилган “барзах” сўзи дунё ва охират ўртасидаги тўсиқдир. Яъни дунё ва охират орасида Аллоҳ битиб қўйган муайян муддат бор. Шу боис икки денгиз бир-бири билан аралашиб кетмайди. Аллоҳ таоло қиёмат қоим бўлишига амр этса, қўшилиб кетади. Буни Инфитор сурасининг 3-ояти ҳам тасдиқлайди: «Денгизлар қўшилиб тўсиқлар очилганида» (Инфитор сураси, 3-оят).
Айрим ривоятларда икки денгиздан дур ва маржон чиқиши баён этилган. Аслида дур ва маржон чучук сувдан эмас, балки шўр сувдан чиқишини замонавий илм-фан исботлаган. Ар-Раҳмон сурасининг 22-оятида: «У иккисидан (аслида шўр сувлисидан) марварид ва маржонлар чиқур», деб марҳамат қилинган. Яъни тупроқдан дон-дун ва турли хушбўй ўсимликлар униб чиқса, сувдан дур ва маржон чиқади.
“Икки денгиз” – денгиз ва дарёдир. Аллоҳ улар ўртасига табиий тўсиқ (айрим ривоятларда чизиқ дейилади. Денгиз илми билан шуғулланувчи олимларнинг аниқлашича, иккиласининг орасида маълум чизиқ бўлиб, шўр ёки чучук сувлар ана шу чизиқдан на у ёққа, на бу ёққа ўта олишмас экан) тортиб қўйган. Бирининг суви иккинчисига қуйилади, аммо аралашиб кетмайди: дарёнинг чучук суви шўр, денгизнинг шўр суви чучук бўлиб қолмайди.
Олимларнинг аниқлашича, Форс кўрфазида денгиз тубидан чучук сувли булоқлар отилиб чиқар экан. Ўша булоқларнинг суви денгизнинг шўр сувига аралашмас экан. “Кўкбод” номи ила машҳур бўлган булоқлар ғаввосларнинг жонига оро киради.
Ер юзининг тўрттан уч қисми сув билан қоплангани барчага маълум. Сув Ер юзидаги ҳароратнинг мўътадиллигини таъминлаб туради. Фурқон сурасида: «(Аллоҳ) икки денгиз (дарё)ни буниси жуда чучук, униси жуда шўр қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида тўсиқ ва пухта парда қилиб қўйган зотдир» (53-оят), деб марҳамат қилинади.
Аллоҳ таоло сайёрамизда чучук сувга нисбатан шўр сувни кўпроқ яратиб қўйган. Уммонлар ва денгизлар сувини шўр, дарёлар, булоқлар, анҳорлар сувини чучук қилган. Дарёлар суви денгизларга, уммонларга қуйилади. Аммо бу билан денгизларнинг суви чучук бўлиб қолмайди. Уммонлар ва денгизлардан буғланиб самога кўтарилган булутларнинг ҳосиласи – ёмғир ва қор сувлари гўёки фильтрлангандек чучук ва ширин сув бўлиб, барча мавжудот, наботот ва инсоният учун ҳаёт манбаига айланади.
Аллоҳ таолонинг ҳар бир иши – мўъжиза. Тафаккур қилиб кўрайлик: Ер куррасининг тўртдан уч қисми сув эмас, бошқа суюқлик билан қопланганида нима бўларди? Сувнинг кўп қисми шўр бўлса-чи? Ҳамма ёқ сасиб, яшаш учун шароит қолмасди.
Адан кўрфази билан Қизил денгиз туташган Боб ал-Мандаб бўғозида ва Атлантика океани билан Оқ денгиз (Ўрта Ер денгизи) туташган Жабали Ториқ (Гибралтар) бўғозида икки денгиз суви бир-бирига аралашмаган ҳолда оқар экан. Бу ҳақда 14 аср аввал зикр қилинганини билгач, машҳур сайёҳ капитан Кусто ҳам Қуръони каримнинг илоҳий мўъжиза эканини тан олган.

Tolib Aka Muharrir, [22.11.2021 12:10]
Машҳур денгизчи капитан Кусто Ислом динини қабул қилиб, ҳаётидаги энг тўғри ишни амалга ошириганини фахр билан тилга олади: “Атлантика океани билан Ўртаер денгизи туташган жойдаги сувнинг ҳолатини текширдик. Аввало, Ўрта Ер денгизининг ўзига хос илиқлиги, шўрлиги, зичлиги ва сувости ҳайвонларини аниқладик. Худди шундай тажрибани Атлантика океанида ҳам ўтказдик. Бу икки сув ҳавзаси Жабали Ториқ (Гибралтар) бўғозида бирлашади. Бу вазиятда ҳар икки сув ҳавзаси бир-бирига аралашиб кетиши, уларнинг тузлилик даражаси, ҳарорати, зичлиги ва бошқа унсурлари ўзаро ўхшаш, ҳеч бўлмаганда, ўзаро яқин бўлиши керак эди. Ҳолбуки, ҳар икки денгизнинг ҳатто энг яқин қисмларида ҳам денгиз суви ўзига хослигини сақлаб қолган. Яъни ҳавзалар туташган нуқтада бир сув пардаси икки денгиз сувининг бир-бирига аралашиб кетишига тўсқинлик қиларди. Бу ҳолни профессор Мауриси Басэйлга тушунтириб берганимда, у бунда ҳайрон қоладиган нарса йўқлигини, Қуръони каримда бу ҳақда очиқ-ойдин баён этилганини айтди. Шундан сўнг Қуръоннинг Аллоҳ каломи эканлигига имон келтириб, ҳақ дин – Исломни танладим. Ислом менга маънавий қувват бахш этди”.
Мухтасар айтганда, асрлар оша башарият учун ҳидоят манбаи бўлиб келаётган Қуръони карим яна кўплаб илмий тадқиқотларга манба бўлиши, энг муҳими, минглаб инсонларнинг Ислом билан неъматланишига асос бўлади, иншоаллоҳ.

Ибн Касирнинг “Тафсирул Қуръанил азим”,
Абу Лайс Самарқандийнинг “Баҳрул улум” тафсирлари
ҳамда бошқа манбалар асосида
Толибжон НИЗОМОВ тайёрлади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг