ҲАМ ЖАМОАТ НАМОЗИ, ҲАМ ГЎЗАЛ МАВЪИЗА

0
209

Ҳадиси шарифда: “Жамоат билан билан адо этилган намознинг савоби ёлғиз ўқилганникидан 27 баробар кўп” (Имом Бухорий ривояти), дейилган. Мўмин-мусулмон биродаларимиз, шукрки, юртимизда яратилган шароитлардан кенг фойдаланиб, беш вақт намозни масжидларимизда адо этишга интилишади.
Лекин, айрим сабабларга кўра, масжидларга беш вақт намозга бора олмаётган кишилар уламоларимизнинг ташрифларини эшитишиб, яна намозхонларнинг сафлари кенгайишига ҳисса қўшишяпти. Аллоҳ таоло зиёда қилсин!.
Таниқли уламоларимизнинг масжидларга ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозларидан сўнг мўмин-мусулмонларга гўзал мавъизалар қилиб беришаётгани жомеларимизга файз, намозхонларга қалбига сурур бағишламоқда.
Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота ва Қибрай туманлари масжидлари ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ файзга тўлди. Чунки Ўзбекисон мусулмонлари идораи раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномовнинг мутаассир иршодларидан Зангиота туманидаги “Имом ал-Бухорий” масжиди жамоаси, “Нурул Ислом” масжиди қавми эса Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Рауповнинг ибратга тўла маърузаларини тинглашди.
Шунингдек, тумандаги “Иттифоқ” масжиди Аброр домла Мухтор Али домланинг, “Салмони Форсий” масжиди қавми эса Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бош имом-хатиби Акбарали домла Маматовнинг, “Фатҳ” масжиди намозхонлари Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиевнинг амри маъруфларига соме бўлишди.
Зангиотадаги “Абдуллоҳ ибн Равоҳа, “Ал-Имон”, “Мўмин ҳожи ота” масжидлари жамоасига ҳам олимларимиз суҳбатлар қилиб беришди
“Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов Қибрай туманидаги “Дорул Ислом”га, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов “Дарвеш бува”га, Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов “Машариб ота”га,
Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Зайнилобиддин домла Қудратов “Ўткир”га, Тошкент шаҳридаги “Маҳкам ота” масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев “Дўрмон”га, Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров “Абдураҳмон ибн Авф”га, Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов “Дадамуҳаммад ҳожи Фирдавс” масжидларига боришди.
Имом домлаларимизнинг насиҳатомуз ва ибратли маърифий суҳбатлари намозхонлар сафини кенгайтириб, уларнинг қалбларига нурга, зиёга тўлдирмоқда.

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг