Онлайн: “Мир Араб мадрасаси ташкил этилганига 500 йил” мавзусида халқаро онлайн анжуман бўлиб ўтмоқда

0
138

Онлайн: “Мир Араб мадрасаси ташкил этилганига 500 йил” мавзусида халқаро онлайн анжуман бўлиб ўтмоқда

Бугун, 11 ноябрь куни «Мир Араб мадрасаси ташкил этилганининг 500 йиллигига бағишланган» халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Конференция Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатларидан 50 га яқин таниқли уламолар, исломшунос-диншунос олимлар, турли илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ҳамда диний соҳа вакиллари (Мир Араб мадрасаси битирувчилари) иштирок этмоқда.
Тадбир тафсилотлари келгуси хабарларда батафсил бериб борилади. Бизни кузатишда давом этинг….

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг