МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР МАЗМУНЛИ БОШЛАНДИ

0
152

Бугун, 9 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли имом-хатиблар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюришиб, хуфтон намозини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришди.

Халққа маърифат улашиш, нур ва зиё тарқатишнинг ажри улуғ, савоби кўп. Бу иш динимиз буюрган амаллардан. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! Айнан улар (охиратда) нажот топувчилардир» (Оли Имрон сураси, 104-оят), деб марҳамат қилган.

Ана шу илоҳий амрга биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг ташаббуслари билан юртимизнинг таниқли уламоларининг Тошкен шаҳри масжидларида маърифий суҳбатлари бошланди.

Қуйидаги масжидларда уламоларимиз гўзал маърифий суҳбатлар  қуриб беришди:

– Олмазор туманидаги “Ҳазрати Имом” масжидига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;

– Олмазор туманидаги “Аҳмаджон қори” масжидига Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов;

– Олмазор туманидаги “Тўхтабой” масжидига Шайхонтоҳур тумани “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

– Юнусобод туманидаги “Умар ибн Хаттоб” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммадайюб домла Ҳомидов;

– Юнусобод туманидаги “Мирза Юсуф” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

– Юнусобод туманидаги “Ҳасанбой” масжидига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

– Юнусобод туманидаги “Муҳаммад Носир ҳожи” масжидига Чилонзор туманидаги “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамрақулов;

– Чилонзор туманидаги “Собитхон ҳожи” масжидига Шайхонтоҳур тумани “Хожа Алламбардор” масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов;

– Чилонзор туманидаги “Қатортол” масжидига Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;

– Чилонзор туманидаги “Чош тепа” масжидига Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров;

– Чилонзор туманидаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжидига Олмазор тумани “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ қори Абдураззақов;

– Чилонзор туманидаги “Катта Қозиробод” масжидига Чилонзор тумани “Дўмбиробод” масжиди имом-хатиби Муҳаммадназар домла Қаюмов;

– Сергели туманидаги “Маъруфота” масжидига Яшнобод тумани “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

– Миробод туманидаги “Қўйлиқ ота” масжидига Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдошев.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг