Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Тошкент шаҳар имом-хатиблари ва имом ноиблари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

0
99

Бугун 21 октябрь Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Тошкент шаҳар имом-хатиблари ва имом ноиблари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Кенгашда Муфтий ҳазратлари Нуриддин домла Холиқназаров томонидан келгусидаги ишлар, халқимиз диний саводхонлигини ошириш, ёт ғоялардан ёш авлодни ва бутун миллатимизни асраш, ва халқ орасида очиқ мулоқотларни такомиллаштириш каби масалалар илгари сурилди. Шунингдек Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимини эгаллаган Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла оммага расман таништирилди. Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий кенгашда шаҳримиздаги ҳар бир имом билан ҳамжиҳатликда ишлаш, юзага келадиган муаммоларни холис ҳал қилиш, ҳар бир имом ўз билимини оширган ҳолда халқ билан очиқ мулоқотларда саволларга тўлиқ жавоб олишларини таъминлаш каби масалалар кўриб чиқилди. Соҳа ходимлари бир-биримизни Аллоҳ учун яхши кўриб ўз ишимизга қалбан ёндашадиган бўлсак, кўзланган мақсадларга иншааллоҳ албатта етишиш мумкинлигини айтдилар.

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

http://t.me/Vakillikuz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг