ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ БАРҚАРОРЛИГИДА ИСЛОМНИНГ ЎРНИ

0
41

Хабарингиз бор, юртимизнинг таниқли уламолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг шаҳар ва туманларига ташриф буюришиб, жоме масжидларда намозхонларга юртимизда динимизнинг соф маърифатини танитиш, диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва ушбу ислоҳотларнинг самаралари, шукроналик, тинчликнинг қадрига етиш ва бошқа бир қанча мавзуларда мавъизалар қилиб беришган эди.
Ана шу анъанага мувофиқ, бугун ўн нафар таниқли уламо Тошкент шаҳрида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муқаддас ислом динимизнинг асл моҳиятини мўмин-мусулмонларга етказиш мақсадида аср намозидан сўнг Жалолиддин домла Ҳамроқулов – “ат-Термизий”, Салохиддин домла Шарипов “Имом Бухорий”, Мухаммад Аюб домла Хомидов “сузук ота”, масжидларида намозхонларга илмий асосдаги суҳбатлар қилиб бердилар.
Маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Ташрифлар давом этмоқда бизни кузатиб боринг.