«ҚЎШҚЎРҒОН» МАСЖИДИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

0
224

Сўнгги пайтларда “Янги масжид очилди”, “Илк ғишт қўйилди” каби хушхабарларни эшитиш одатий ҳолга айланди, алҳамдулиллаҳ. Бу барча мўмин-мусулмонларимизни чексиз қувонтиряпти, албатта.

Бугун Тошкент шаҳридаги “Қўшқўрғон” жоме масжидини қайта қуриш учун илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, ЎМИ Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов иштирок этди.

Янги масжиднинг илк ғиштини қўйиш маросимида Аллоҳ таоло учун жонлиқ сўйилиб, қурбонлик қилинди. Қурбонликнинг гўшти масжид атрофидаги эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларга тарқатилди. Тадбир сўнгида ҳомийлар, уста-қурувчилар ва бу хайрли ишга ҳисса қўшаётган барча азизларимизнинг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг