“ИСЛОМ – ТИНЧЛИК УСТУНИДИР” Ўшда шу мавзуда анжуман бўлиб ўтди

0
63

Айни кунларда Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятида “Ислом – тинчлик устунидир” мавзусида халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтяпти, дейилади Қирғизистон мусулмонлари идорасининг расмий сайти  https://muftiyat.kg/да.

Қирғизистон мусулмонлари идораси томонидан Ўш шаҳрида ташкил этилган “Ислом – тинчлик устунидир” халқаро илмий-амалий анжуманда Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркия давлатларидан уламолар ва диний соҳа мутахассислари иштирок этяпти.

Меҳмонларни Ўш аэропортида ҚМИ раиси ўринбосари Абибилла Қодирбердиев ва қози Убайдулло Сарибоев бошчилигидаги ходимлар кутиб олди.

Халқаро илмий-амалий анжуманда бугунги кундаги диний соҳага оид долзарб муаммолар муҳокама қилинмоқда.

Тадбир жараёнида уламолар масжидларда маҳаллий аҳоли билан учрашиб, уларга гўзал маърузалар қилиб беришяпти.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг