ЯХШИ НИЯТ – ЭЗГУ ИШЛАРГА ҚАНОТ

0
293

Солиҳ инсон ҳар доим эзгу ишлар қилишга уринади. Бу йўлда у, аввало, ниятини холис қилиб олиши шарт. Чунончи, эзгу ният эзгу амалларнинг дебочасидир.

Уламоларимизнинг Сирдарё вилоятига ташрифлари доирасида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, пойтахтимиздаги “Катта қозиработ” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Гулистон шаҳри “Исохонтўра” жоме масжидига пешин намозида ташриф буюрдилар.

А.Юнусов намоздан сўнг “Яхши ниятнинг аҳамияти” мавзусида маъруза қилиб бердилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, амаллар ниятга боғлиқ. Ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Солиҳ салафлардан бири дедилар: “Мен ҳар бир нарсада ниятим бўлишини жуда ҳам яхши кўраман. Ҳатто таом ейиш, сув ичиш, фойдали ишларни қилишда ниятим бўлишини истайман. Буларнинг барчасида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш мумкин. Зеро, тана соғлом, қалб соғлом бўлиши учун ният муҳим. Ким таом тановул қилишдан ибодатга кувват бўлишини, уйланишдан динининг мустаҳкамлашини, аҳли қалбини поклашни ва ўзидан кейин Аллоҳ таолога ибодат этадиган фарзанд ато этилишини ният қилса, барча ниятларига яраша савоб олади.

Бу ҳикматли дунёда ҳар бир инсон покиза қалб, соф ақидага эга бўлиши ва ҳар бир ишидан олдин ниятини яхши қилиши ва шу нияти орқали икки дунё бахт-саодатига эришиши муҳимдир…»

Мавзу юзасидан ҳамда ижтимоий, оилавий ва ибодат масалаларида берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Намозхонлар учрашувдан кўнгиллари тўлганини айтиб, имом домлага ташаккур изҳор қилишди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг