#Хабар :  МАСЖИДЛАР ҚУРИЛИШИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

0
160

 Сўнгги йилларда барпо этилаётган янги масжидлар, қайтадан қурилаёган жомелар узукка қўйилган кўздек юртимизга ярашиб тушмоқда. Янги масжидларда эмин-эркин ибодат қилишнинг гашти, сурури ўзгача, албатта.

Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров пойтахтимизнинг Миробод туманида янгидан қурилаётган “Ал-Бадр” ҳамда Яккасарой туманида қад ростлаётган “Ракат” жоме масжидларига ташриф буюрдилар.

Қурилиш жараёнларини кўздан кечирган Нуриддин домла ўзларининг зарур тавсия ва маслаҳатларини бериб, усталар, қурувчилар билан суҳбатлашдилар.

Масжид – Аллоҳ таолонинг уйи. Уни фақат ояти каримада айтилганидек: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин» (Тавба сураси, 18-оят).

Аллоҳ таоло Ўз байтини тез ва қисқа фурсатда фойдаланишга топширилишини насиб этсин. Масжид қурилишига ҳисса қўшаётган барча азизларимизга Парвардигор Ўзи ваъда қилган ажрларни кўпайтириб берсин. Жаннатларидан қасрлар ато этсин! Омин!

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати.

 

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг