ЭЪТИБОР, ЭЪТИРОФ ВА ЭЪЗОЗ

0
190

Қутлаймиз!
Энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида – шу йилнинг 23 август куни муҳтарам Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган эди.

Ушбу ҳужжатга биноан айни кунларда юртимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган юртдошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланяпти.

Тақдирлаш тадбирлари давом этяпти.

Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов, Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали Рустамов ҳамда “Ҳазрати Имом” жоме масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ Абдураззоқовга эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.

Таъкидлаш жоиз, бу мукофот юртимизда диний соҳага қаратилаётган эътиборнинг амалдаги исботи ҳамда халқимизнинг дин аҳлига, уламоларга бўлган эҳтиромининг юксак рамзига айланди.

Аллоҳ таоло тақдирланганларга мукофотларни муборак қилсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг