Муфтий ҳазратлари олис Хонободга борди

0
46

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бугун Қўрғонтепа туманига қилган сафарлари давомида Андижоннинг энг олис туманларидан бири, чегара ҳудуди бўлган Хонобод шаҳрига ҳам ташриф буюриб, бу ерда янгитдан барпо этилаётган «Абдулҳамид қори» жоме масжидининг қурилиш ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар. Шу асносида бу маскандан кенг аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашиб, Соғлом ақида, мотурудия таълимоти, ҳанафий мазҳаби тўғрисида, шунингдек, масжид қурган инсонларга бериладиган савоблар мавзуларида Қуръони Карим оятлари, Ҳадиси шарифлар ва хаётий мисоллар ила маъруза қилдилар. Бу ерда
Муфтий ҳазратлари масжидда намозхонлар учун яратилинаётган барча шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, Аллоҳнинг байтини обод қилаётганлар хаққига дуои хайрлар қилдилар.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг