ҲОЖА АҲРОР ҲИКМАТИ

Ҳожа Аҳрор ҳикматлари шул дурур,

Кўнгилларни қуёшдек равшан қилур:

Зулмкорга зулмкорлик тараф йўқ,

Ҳимматли бўл, ҳимматсизда шараф йўқ.

 

Молу дунёҳасратидан нафсни тий,

Сабр-тоқат тожкулоҳин бошга кий.

Илм изласанг, мансаб қули бўлмагил,

Олим эрсанг, дунёга ҳирс қўймагил.

 

Ҳалим эрсанг, шудир топган давлатинг,

Хуш каломинг, хайри эҳсон-савлатинг.

Гўзал ахлоқ гўзал хулқда тажассум,

Бадкирдорнинг нуқси турқда тажассум.

 

Маънавият солиҳинсон касбидур,

Илму амал ёржамоли васлидур.

Огоҳ эрсанг, шудир кўнгил ҳаёти,

Ғафлат эруранинг мавти, мамоти.

 

Сўз сўйласанг, мағзини оянда қил,

Алиф ломни нунбилан поёнда қил.

Шоҳу султонбирла қурсанг анжуман,

Суҳбатинггадағи бўлсин орзуманд.

 

Ҳақ йўлинда сўзинг бўлсин зулфиқор,

Адолатпешалик қилсин устувор.

Охиратинг ободқилишни ўйла,

Қалбни кибрданозод қилишни ўйла.

 

Яхши фарзанд элга олқиш келтирар,

Ёмон фарзанд уйга ташвиш келтирар.

Вақту фурсат ғаниматдир, фикр қил,

Ҳар дамига илму ҳунар зикр қил.

 

Йироқ бўлгил фитна, ғийбат, ҳасаддан,

Иймонингни омонсақла фасоддан.

Замин бағри мурувватмайдонидир,

Инсон умри футувват бўстонидир.

 

Керак бўлса дўстни изла Ямандан,

Дўст улуғдир ганжи шаҳри Адандан.

Дўстсиз одамбастаи доми фироқ,

Дўсти содиқдилга ёқ равшвн чироқ.

 

Олийҳимматликда рифъат топурсан,

Тирикликдан шунда ҳикмат топурсан.

Шамойилинг ҳаркимса истар бўлсин,

Мақомотинг ҳоксору мистар бўлсин.

 

Адолат хирқасини найбаст қил,

Аҳли муслимқавмини пайваст қил.

Маснавийгўй дема ҳожа Аҳрорни,

Тариқат олдида тутгил иқрорни.

Нуруллоҳ Остон

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг