Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳнинг оталари ҳақидаги хотиротлари

0
1707

Мусулмон оламига маълум ва машҳур, фазилатли Шайх доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий (1929-2013) раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг "Бу менинг отам" номли китобларида айтадилар:"Отам қачон Мадинаи мунавварага борсалар солиҳлардан бири шайх Муҳаммад Закариё ал-Бухорийнинг камтарона уйларига кирар эди.Бир йили умра амалларини тамомлагандан кейин Мадинаи мунаввара томонга йўл олдилар. Ўшанда август ойи бўлиб кун жуда иссиқ эди. Ушбу сафарда ўғлим Тавфиқ отам билан бирга эди. Иссиқ қаттиқ таьсир қилиб танада сув миқдори камайиши натижасида у кишига қийинчилик етди. Шайх Муҳаммад Закариё ал-Бухорийнинг уйларига етиб борганларида ўзини шаммоллатиб соғлигини йўқотган ва ейиш ичишдан ҳам тўхтаган эди. Ўғлим Тавфиқ табиб чақириб кўриб қўйишини отамдан сўраганида у киши бош тортиб шундай деган эдилар: "Ўтган саксон беш йил давомида ушбу ниҳояни мана шу жойда бўлишини кутаётган эдим".Тавфиқ айтади: “Мен безовта бўла бошладим. Бобомнинг ушбу сўзлари мени чўчитиб юборди. Ҳақиқатда бу интиҳо бўлишидан қўрқдим. Шошиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларига югирдим ва икки ракат намоз ўқидим. Кейин турдимда саййидимиз Расулуллоҳ ётган жойларига юзландим ва унинг олдида бор ўтинчим билан ялиниб ёлворган ҳолда тўхтаб, бобомга шифо бериши ва у кишидаги нарса (дард)дан халос этишида Расулуллоҳни Аллоҳга васила қилдим. Қайтиб боргач эътибор берсам, бобом яхши ҳолатда эди. Мен у кишига: “Алҳамду лиллаҳ, кўринишингиз яхшига ўхшайди”, дедим. Бобом: “Ҳа, ҳозир тушимда олдимга одамлар келишди улар бир кўза кўтариб олишганди ичида шароби ҳам бор эди. Уни менга ичирмоқчи бўлишганди, уларга мен рўзадорман – дедим. – Ҳақиқатда ўшанда рўзадор эдилар – Уларнинг бири келиб оғзимни очишга мени мажбур қилди. Бошқаси келиб шаробни оғзимга қуйди. Кейин мен уни ичдим”- деди. Шунда Тавфиқ отамга: “Сиз табиб чақиришимдан мени тўхтатдингиз. Кейин сиз тўғрингизда Расулуллоҳга шикоят қилишдан бошқа чорам қолмади. Олдиларига бориб, сизни у зотга шикоят қилдим ва у зотни васила қилиб, шифо беришини сўраб Аллоҳга ялиниб ёлвордим”- деган экан.  Шунда солиҳ шайх Муҳаммад Закариё келиб отамга: “Ҳолингиз қандай энди”? – дебдилар. Отам эса: “Ҳабибим шифо берди”! – деб жавоб берибди. Отамнинг сўзидан шайх Муҳаммад Закариёда ҳол содир бўлиб кейин "Аллоҳ", "Аллоҳ" – деб қичқирдиларда сўнг ҳушларидан кетди. Мадорсизлик шу ҳолатда анча вақт давом этди. У киши ўзларига келганида отам: “Эй шайх Муҳаммад, албатта мақом соҳибининг шаъни ҳол соҳибининг (шаъни) дан олийроқдир”, дебдилар. Шунда шайх у кишига: “Биз йўлда ҳаракат қилаверамиз ва Аллоҳдан бизни висол ила икром қилишини сўраймиз”, деган экан". ————Шайх Муҳаммад Закариёни турли ўлкалардан илм ва фазл аҳлларининг улуғлари келиб зиёрат қилар эди. Ушбу суратда Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ҳам кўринади. Шайх Муҳаммад Закариё Фарғона вилоятининг Марғилон шахрида туғилган. 2005-йил 10-апрел куни умрининг 98 ёшида Мадинаи мунавварада вафот этиб Жаннатул Бақеъ қабристонига дафн этилган. У кишининг ажойиб бир гўзал сўзлари бор эди:"Ёшлигингиздан ва соғлигингиздан Аллоҳнинг тоатида фойдаланиб қолинг. Биз ҳам сизлар каби ёш эдик мана энди кексайдик".—     —     —   "Агар сен ўтган солиҳлар йўлидан боришни ва иблисга нишон бўлмасликни хоҳласанг қалбингни гуноҳлардан поклашинг ва кучинг етканича сўзни камайтиришинг лозим. Айниқса бу замонда сақланиш қийин бўлган балки қачон жамлансалар йўқ одамни айбини ёки унинг гапини бошқага фасод кўринишда етказиш билан машғул бўладиган мажлис ва меҳмондорчиликлар мевасига айланган ғийбат ва чақимчиликни чеклашинг лозим. Аллоҳ таоло Каломида айтиб қўйган: "Ўша охират диёрини Биз ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз". Қасос, 83. "Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг". Ҳужурот, 10. "Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар". Ҳужурот, 12. Бу ҳақида таҳдидлар жуда кўп…"(доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг оталари орифу биллаҳ Мулло Рамазон Бутийнинг васиятларидан)                                                                                           Тошкент шаҳар "Эшонгузар" жоме масжиди имом-хатиби Абдуллажон Ғуломов тайёрлади.

Улашиш
АввалгиМазҳабсизлик муаммоси
НавбатдагиМасжид одоблари
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги расмий веб сайти.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг