Бир йиллик бойкотдан сўнг Эрон давлати яна хажда қатнашиши мумкин

0
1225

Бир йиллик танаффусдан сўнг Эрон аҳолисига яна ҳаж зиёратига қатнашиш ҳуқуқи берилди. Саудия Арабистони 2017-йилги Ҳаж мавсуми учун Эрон давлатига таклифнома берган. ОАВ нинг хабар беришича, Эрон ҳукумати таклифномани кўриб чиқиш учун Саудия Арабистони мулозимлари билан учрашмоқчи. Шунингдек хабарда айтилишича, Саудия хаж вазирлиги 2017 йил дунёнинг 80 давлатига ҳаж масаласининг маслаҳати учун таклиф юборган. Маълумки, Саудия Арабистони ва Эрон давлатлари орасига, Мино водийсида содир бўлган тиқилинчда 2200 киши ҳалок бўлгандан кейин совуқчилик тушган эди. Ўша воқеада Эронлик ҳожилардан 464 киши ҳалок бўлган. Эрон ҳукумати Саудия Арабистони ҳукуматини хаж ишлари яхши ташкил этилмаганликда айблади. Саудия ҳукумати эса, ҳаж мавсумида шароит ҳамма ҳожилар учун бир хил бўлади дея жавоб қайтарган.Манба:kamolon.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг