МУТААССИБ ОҚИМЛАР ТАЪСИРИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

0
851

Бугунги кунда носоғлом эътиқод эгалари мўмина аёлларга турли усул ва воситалар орқали таъсир ўтказишга чиранмоқдалар. Бунинг оқибатида оила, маҳалла, жамият хавфсизлигига рахна солинмоқда. Бу жаарёнда ғаламислар аёллар психологиясидаги нозик жиҳатлардан фойдаланмоқдалар.

Психологларнинг таъкидлашича, эркаклардан фарқли равишда аёлларда бўйсунувчанлик,  ташқи таъсирларга берилувчанлик, ахборотга ўчлик, ижтимоий муносабатларга киришишга мойиллик  каби ҳолатлар кўп учрайди.

Мутаассиб кимсалар мақсадларига эришиш учун турли гипнотик таъсирлар ҳамда замонавий психологик таъсир этиш усулларини қўллашдан тоймайдилар. Мутахассислар гипнотик таъсирларга тушиб қолмаслик учун қуйидагиларни тавсия этишади:

  1. Бегона суҳбатдошдан 2 метр оралиқ масофани сақланг! Сизга психологик таъсир қилишни истаган шахс яқинроқ келишга ҳаракат қилади. Мутахассислар 60 см.да масофада ҳар қандай сўз, фикр тингловчининг онг тўсиғини айланиб ўтиб, уни тўғри онг ости соҳасига таъсир кўрсатади.
  2. Суҳбатдошингизни тинглаётганда, бошингизни унга нисбатан тўғри тутинг! Чунки инсон бош мияси икки ярим шар фаолияти билан алоқадор. Бош миянинг бу икки қисми турли вазифаларни бажаради. Ўнг ярим шар, асосан, мантиқий тафаккур ва математик амалларни бажаришга масъул бўлса, чап ярим шар, асосан, ҳиссий-эмоционал операцияларни амалга оширади. Бунда суҳбатдошни ҳеч қачон қия ҳолатда, яъни, ён томон билан тингламаслик зарур.
  3. Суҳбатдошингизнинг кўзларига тик қарамасликка ҳаракат қилинг!

* * *

Афсуски, бугун аёллар экстремистик кучларнинг ўлжасига осонликча айланишмоқда. Ўзбек хонадонларида аёлллар, асосан, рўзғор юмушлари билан машғул бўлишади. Шу сабаб уларда ижтимоийлашув жараёнлари нисбатан секин кечади. Бундай вазият аёл руҳиятида мавжуд ҳолатдан қониқмаслик ҳиссини пайдо қилади. Мутаассиблар эса бу вазиятдан унумли фойдаланиб уларга қуйидагича психологик таъсир ўтказишга уринадилар:

– ҳаётидан норози аёл онгида ўзини оқлаш, (яъни, мен ёмон одам эмасман. Шундай экан, бошқаларнин касрига нега мен қолишим керак?” деган ғояни шакллантирадилар;

– аёлларни ғаламис гуруҳга қўшиб, унга хушомад қилиб, “ҳақиқий ҳаёт аслида мана шу” эканини сингдирадилар. Аёлларга бундай эътибор ва хушомад кучли таъсир қилади. Шу бос улар дарҳол ҳамма нарсага тайёр туришади;

– ўз ғоялари ва “буюк” вазифалари ҳақида ўлим ва охират, жазо ҳақида таъсирчан нутқ сўзлайдилар. Оқибатда маъсума аёллар ўзларини билиб-билмай уларнинг қўлларига топширию қўйишади;

– мутаассиб шахслар аёлларнинг “мен”ини кучайтиради. Оқибатда улар онгида “биз яхшимиз, бошқалар эса ёмон” тамойили устуворлик касб эта бошлайди.

Мутаассиб оқимлар аъзолари босқичма-босқич таъсир кучини ошириб, аёлларга жамоавий таъсир ўтказишни бошлайдилар. Аёллар муйян фикрнинг мутлақо нотўғри эканлигини билсалар-да, жамоавий босим остида уни қабул қилишга мажбур бўлишади.

Аёлларга жаннат, унинг таърифу тавсифлари шу қадар чиройли буёқларда етказиладики, натижада аёллар бу қоронғу дунёда қийналиб яшашдан боқий жаннатга кетиш учун барча нарсага тайёр бўлишади. Бундай руҳий ҳолатга олиб чиқилган аёлдан мутаассиблар террорчи сифатида фойдаланишади. Қоп-қоп ваъдалар пучлигича қолиб кетаверади

Хулоса қилганда, мутаассиб шахслар ўзларининг нопок мақсадларини амалга оширишда динимиз қадрлаган аёлларнинг руҳияти асрорларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, юртимиз, фаровон ҳаётимизга хавф солиб, асрлар давомида шаклланган оила муқаддаслиги тушунчасини поймол этадилар. Бу эса, ўз навбатимда, маҳаллаларда мутахассислар ёрдамида мутаассиб оқим ва секталарнинг психологик таъсир усулларини фош қилиш, уларнинг зарарли оқибатларидан огоҳлантириш долзарб вазифасидир.

 

Феруза АКРАМОВА,

психология фанлари номзоди, доцент

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг