МЕҲР (1-қисм)

0
377

يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ


«…Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар» (Моида сураси, 54-оят).
Бола тарбиясини ўзгартириш учун ота-она ва бола ўртасида муҳаббат кўприги қурилган бўлиши шарт. Шунингдек, бу кўприкда муносабатлар меъёрида бўлиши лозим. Кўпайиб кетса, тошади, камайса, муҳтожлик сезилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам натижа салбий бўлади.
Болалик – ўзгача олам. Болалар билан гаплашиш учун уларни ўз ҳис-туйғулари оламидан ўзимизникига олиб ўтиб эмас, балки биз уларнинг ҳис туйғулари оламига кўчиб ўтишимиз, улар билан бир оламда туришимиз муҳим.
Ҳар қандай алоқа доимий қувват олишга муҳтож. Хонадонимизни чироқ доимо ёритиб туриши учун узлуксиз электр энергияси керак. Ота-она ва фарзанд муносабати ҳам доимий қувват билан таъминланишга муҳтож. Меҳр беришда бахиллик қилманг. Яхши кўришдан қўрқманг! Қанча кўп меҳр улашсангиз, шунча кўп меҳр қайтиб келади. Меҳр қалбдан чиқадиган бўлса мустаҳкам суянч, ишонч ва қўллаб-қувватлаш ҳиссини беради. Қалб меҳри билан кимнидир талтайтириш, тарбиясини бузиш мумкин эмас, аксинча бундай меҳр инсонларнинг қон томирларини яшнатади, бахтли қилади.
Бахиллик – ҳаддан ошиш дегани эмас.
Асосий қоида — меҳр қалбдан ва доимий кўрсатилиши керак.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг