“Дунё оқибати”. Жалолиддин Румий

0
1996

Жалолиддин Румий ҳазратларининг “Маснавийи Маънавий” асарлари беқиёс бўлиб, инсон зотининг дунёга келиши мақсадини, солих амал даражаси ва дунёнинг оқибатсизлигини акс эттирган. Хақиқатда бу асар жуда кенг маъноли бўлиб, унинг ҳар бир байти олам-олам сирларни кашф этган. Қуйида “Маснавийи Маънавий” асаридан икки байтни келтиришни лозим топдик.

214-маснавий. Форс: Гарчи девор афканад соя дароз

                                 Боз гардад сўйи ў он соя боз

Маъноси: Гарчи девор ерга соя солса ҳам, соя охири деворнинг ўзига қайтади. Шу каби киши қилган ҳар бир яҳшилик ва ёмонлик охири ўзига қайтади. Инсон қандай амал қилса, ҳоҳ солих амал бўлсин, ҳоҳ гуноҳ бўлсин, бир кун келиб ўзига қайтишини зикри келмоқда. Шу сабаб, ҳар бир амални ўйлаб қилиш кераклиги ойдинлашади.

215-маснавий. Форс:Ин жаҳон кўҳасту феъли мо нидо

                                Сўйи мо ояд нидоҳоро садо

Маъноси: Бу дунё масалда бир тоққа ўхшайди. Бизнинг амалларимиз тоғдаги бир садо ёки фарёд кабидир. Баланд тоғ орасида фарёд қилсак, унинг акс-садоси шубҳасиз яна бизга қайтади.

Хулоса шулки, бу дунёда ҳар ким нима иш қилса, албатта унинг мукофотини олади ёки жасони тортади.

 

Раҳимберди Раҳмонов тайёрлади.

“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби/kamolon.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг