Каъбадан 500 метр баландликда ўқилган намоз

0
616

Яқинда ижтимоий тармоқларда, Макка шаҳридаги унча катта бўлмаган, ўз бағрига атиги бир неча кишини сиғдира оладиган, шаҳардаги энг ажойиб ва ноодадий намоз ўқиладиган жойнинг расми кенг тарқалди.“Al-Arabiya” нашрининг хабар беришича, ушбу намозгоҳ “Мусолла” деб аталиб, у “Аброжул байт” мажмуаси таркибидаги “Mecca’s Royal Clock Towerhotel” меҳмонхонасининг энг юқори қисмида жойлашган ярим ойнинг ичида жойлашган.Ижтимоий тармоқларда тарқалган расмда, каъбадан 500 метр баландликда жойлашган ушбу намозгоҳда, бир неча кишилар намоз ўқиётгани акс этган.Илҳом МАЪРУПОВ тайёрлади/muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг