Қуръон ояти қизчани сақлаб қолди

0
532

10 яшар қизча ўзини ёмон ниятли кишидан Қуръони карим оятини ёддан ўқиб ҳимоя қилди, дея хабар беради швейцария газетаси. Қачонки, у менга яқинлашмоқчи бўлса, мен Қуръони карим оятларини ўқий бошлардим. Шунда у мендан узоқлашарди, – дейди қизча. Шундан сўнг ёмон ниятли киши қизчадан Қуръони карим оятларини ўқишни тўхтатишини илтимос қилган. Қизча эса унинг илтимосини рад этган. Шунда у нопок кимса қизчани юзига шапалоқ урган. Аслида воқеани боши мана бундай бошланган. Мақсади ғаразли бўлган киши қизчани тўй бўлаётган жойдан келиннинг совғаларини олиб келамиз дея алдаб олиб чиққан ва қизчага овозинин чиқармаслигини тайинлаган. Кейин қизчани машинасига ўтирғизиб уйига олиб кетган. Сўнгра қизчани совғаларни олиб тушамиз, дея уйига олиб чиққан. Уйига кирганда қизчани хонага итариб юбориб устидан ёпиб қўйган. Бу пайтда қизча ёвуз ниятли кишини мақсадини англаб улгурмаган. Шундай кейин у нопок инсон чилим тайёрлаган, қизчага уларни оиласини, отасини яхши танишини айтган ва қизчага: – " сен мен билан бирга эканлигингни отангга айтиб қўйганман " – деган. Шу пайт бу ёвуз кимса қизчага қасд қилади. Аммо қизча Қуръони карим оятларини овоз чиқариб ўқий бошлайди. Қизча Қуръони карим оятини ўқий бошлаганда, бу нопок кимса ундан узоқлашарди. Бу ҳолат тонг отгунча давом этади. Шу тариқа қизча ўзини бу ёвуз инсондан ҳимоя қилади. Эрталаб бўлгач қизчани уйини атрофига ташлаб кетади. Бироқ полиция суриштирувидан кейин бу кимсани шаҳардаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаётганлиги аниқланди. Собиқ ўқитувчи 2008 йилдан бери бу нопок ишлар билан бир нечта ўқувчи қизларни йиллар давомида номусини топтагани маълум бўлди. Ҳозирда бу иш билан полиция шуғулланмоқда.Манба:xatib.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг