Энг закий зот

0
627

Ақл инсонларга берилган неъматларнинг энг улуғидир. Ақл билан инсон бошқа ҳайвонлардан ажрайди. Ақл барча фазилатларнинг асоси ва одоб-ахлоқларнинг манбаси ҳисобланади.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Инсоннинг асли унинг ақлидир, обрў-эътибори унинг динидир ва мурувати эса унинг хулқидир” –деганлар. Шунга кўра инсонларнинг ҳаммаси одамликда баробар, уларнинг орасидаги даража ақлларининг оз ва кўплиги билан бўлади. Аллоҳ таоло ўз фазли ва раҳмати билан баъзиларни баъзилардан ақл ва зийракликда ортиқ қилган.Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига фазли ва раҳмати улуғ эканлигини қуйдаги ояти каримада зикр қилади. وَأَنْزَلَ اللَّهُ عَلَيْكَ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَعَلَّمَكَ مَا لَمْ تَكُنْ تَعْلَمُ وَكَانَ فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكَ عَظِيمًا)113)Аллоҳ сизга китоб ва ҳикматни нозил қилди ва билмаганингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга (нисбатан) фазли буюкдир.Бу оятнинг мазмунига қаралса, Қуръони каримга иймон келтирган ҳар бир инсон Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг даража ва мартабалари қандоқ улуғ эканлигини яхши тушунади. Мазкур оятидаги хитоб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломга қаратилган бўлиб, у зотга илм ва ҳикматни бериб, билмаган нарсаларини ўргатганлигини миннат қилиб зикр қилмоқда. Аллоҳ таоло илм билан у зотнинг ақлини том қилди. Илмнинг зиёда бўлишлиги ақлнинг зиёда бўлишлигини лозим қилади. Ақл илм билан касб бўлади.Тобеинларнинг улуғларидан бири Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳматуллоҳ алайҳ: Ўтган пайғамбарларга нозил қилинган китоблардан етмиш биттасини ўқидим. Уларнинг ҳаммасида “Расулулоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ақли ҳамманинг ақлидан устун ва фикри кенгликда ҳамманикидан афзал”, бошқа бир ривоятда  “Дунёнинг бошланишидан охиригача бўлган инсонларнинг ҳаммасига берилган ақл Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнининг ақллари олдида дунё қумларидан бир қумга ўхшаш яъни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга берилган ақл гўё дунё қумларининг ҳаммасидек кўп, у зотдан бошқа инсонларга берилган ақл дунё қумларидан бир дона қум мисолида” –деб сифатланганлигини  кўрдим дейди.Ислом олами инсоннинг энг улуғи бўлган Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламни энг ақлли зот деб билиши табиий ва зарурийдир.  Олмонялик машҳур мутафаккир ва шоир Гёте “Агар Муҳаммад тирик бўлганида ҳозир биз бош қотираётган муаммоларни бир пиёла чой устида ҳал қилган бўларди” – дейди.Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломни таниш ва у зотга муҳаббатли бўлиш иймоннинг бир бўлагидир. Ақоид китобларимиз ҳаммасида Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини баёнидан кейин Муҳаммад алайҳиссалом тўғрисида эътиқод қилишимиз лозим бўлган сифатлар батафсил баён қилинади.Имом Таҳовий раҳматуллоҳ алайҳ ўзининг “Ақидату ат-Таҳовия” китобида: “Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг танлаб олган бандаси, саралаб олган набийси, рози бўлган расули, пайғамбарларнинг охиргиси ва уларнинг саййиди, тақводорларнинг имоми ва оламлар Роббисининг ҳабибидир” –дейди.Аллоҳ таоло танлаб олган бандаси, саралаб олган набийси ва рози бўлган расул Муҳаммад алайҳис салом инсонларнинг ичида ақли энг закий, фаҳми ўткир эканлиги муқаррардир.Аллоҳ таоло барчамизни  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳидоят йўлида бардавом қилсин. Жалолиддин Холмўминов “Коҳ ота бузрук” жоме масжиди имом-хатиби     

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг