Саудия Арабистонига 15 миллион зиёратчи умра ибодати учун ташриф буюриши кутилмоқда

0
1345

Саудия Арабистони меҳмонхана хизмати вакиллари келаси йилнинг 7 июлига қадар давом этадиган жорий умра мавсумида 15 млллиондан кам бўлмаган ададдаги зиёратчилар ташриф буюришини кутишмоқда. "Меҳмонхона соҳасидаги манбалар ушбу мавсумдаги зиёратчилар сони аввалги умра мавсумларидагидан уч миллионга кўп бўлишини айтмоқда", дея маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. Ноябрь ойнинг ярмидан бошланган янги умра мавсуми учун Маккадаги 1511 нафар мехмонхона 220 000 хонани қайта тайёрлаган. Шундай бўлсада турар жой учун нархлар ўзгартирилмаган.   

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг