Кўҳна Хивага фотосаёҳат (1-қисм)

0
720

Кўҳна арк – Хиванинг қадимий қалъасидир. Кўҳна Арк худудида хозир фақат XIX асрга оид бир неча бино сақланиб қолган холос. Аркда хон ва амалдорларнинг уй жойлари, давлат идоралари билан бир қаторда кўринишхона (саломхона, арзхона), зарбхона, ёзги ва қишги масжид, ҳарам, аслаҳахона, ўқ-дори тайёрланадиган устахона, омборхона, ошхона, отхона, зиндон ва қўчқор уруштирадиган махсус майдон ҳам бўлган.Минора 1853 йилда Муҳаммад Аминхон томонидан қурила бошланган ва 1855 йил Шимолий Эронга юриш пайтида хоннинг ўлдирилиши билан қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Огаҳий томонидан форсий тилдаги тарих битилган “Инсон кўнглини хурсанд қиладиган минораи олий бунёд этилди. Унинг монандини хали фалак кўзи кўрмаган эди. Шони оламнинг амирлари билан бўлди. У томони айб ва нухсонлардан пок. Агар одил кўз билан қаралса савр дарахти худди хашакка ўхшаб қолади. Тубо дарахтидан ҳам дил очадиганроқ бўлди. Унинг чиройли кўриниши ер юзини ва осмонни худди жаннатга ўхшатиб юборди. Осмоннинг гардунига бир устун эдики, унинг васфига ақл-идрок камлик қилади. Шу сабабдан Огаҳий унинг қурилиш йилини ёзди. Интихоси йўқ фалак устуни 1271-ҳижрий, 1855 мелодий йилда қурилди”.Минора турли рангдаги кошин қопламалардан жило бериб ишланган. Асримиз бошларида уни халқимиз “Улли минор”, “Кўк минор” деб улуғлаган. Сурат 1873 йилда Муҳаммад Раҳимхон мадрасасининг юқори қисмидан туширилган.Кўҳна арк – Хиванинг қадимий қалъасидир. Кўҳна Арк худудида хозир фақат XIX асрга оид бир неча бино сақланиб қолган холос. Аркда хон ва амалдорларнинг уй жойлари, давлат идоралари билан бир қаторда кўринишхона (саломхона, арзхона), зарбхона, ёзги ва қишги масжид, ҳарам, аслаҳахона, ўқ-дори тайёрланадиган устахона, омборхона, ошхона, отхона, зиндон ва қўчқор уруштирадиган махсус майдон ҳам бўлган.Кўҳна арк атамаси шаҳарда 1832-1838 йилларда яна шундай бир сарой Тошҳовли бунёд этилгач қўлланила бошланган. У қурилиши ва тузилишига кўра шаҳар ичидаги шаҳарни эслатади. Бир томони Ичан Қалъа девори ва бошқа томонлари махсус деворлар билан ўраб олинган. Аркка фақат битта йўлдан, шарқий дарвозадан кирилади. Унинг худуди 1 гектардан зиёдроқ майдонни эгаллаб, тўртбурчак шаклда (123х93 метр) қурилган бўлиб, баланд қалин девор билан ўралган. Кўҳна арк катта-кичик тўртта ҳовлидан ташкил топган. Ҳарам ва хонга қарашли уй-жойлар шимол томондаги ичкари ховлида жойлашган. Аркдаги бузилиб кетган хоналар ҳақида аниқ фикр юритиш қийин, лекин сақланган кўринишхона, ёзги ва қишги масжид, зарбхона ва ҳарам бинолари саройнинг ҳақиқий кўриниши ҳақида қисман тасаввур беради.Аркни Элтузархон Хива бинолари қайта тикланаётган даврда (1804-1806) қаят қурдирган. Қурилишга Юсуф Мехтар бошчилик қилган, Оллоқулихон даврида (1825-1842) янгидан қурилиб, деворларига сирли кошин ёпиштирилган, меъмор уста Абдулла жин жонбозлик кўрсатган. Кўринишхона айвони 1855 йилги жанжалларда вайрон бўлган бўлиб, 1864 йилда Сайид Муҳаммадхон томонидан қайта таъмирланган.Сурат 1873 йилда Муҳаммад Раҳимхон мадрасасининг тепасидан туширилган.Кўҳна Аркдаги 1838 йилда қурилган Оллоқулихоннинг ёзги масжиди. 1878 йилда М. Савенков томонидан, Арк девори устидан тушурилган.Кўҳна арк дарвозаси қаршисидаги мадраса Сайид Муҳаммад Раҳимхон II нинг фармонига биноан 1871 йилда қурилган. Мадраса ўзининг кенглиги, сервиқорлиги билан бошқа мадрасалардан ажралиб туради.Мадрасанинг асосий фасади олдида кейинроқ қурилган бир қаватли ҳужралар кичик ҳовлини ташкил этган. Майдон тарафдан ҳужраларга баланд айвонли савдо расталари туташади.Чиройли кошинлар билан безатилган мадрасанинг очилиш тантанасида замонанинг фузало ва шуаролари таърихлар ва қасидалар айтиб хондан инъомлар олганлар. Хон ўз аёнлари, қариндошлари, қурилишда ишлаган уста ва ҳунармандларга ҳадя қилган харажатлардан ташқари бу тўйда 118 тилло сочилган. Мадрасада 76 ҳужра бўлиб 152 талабага мўлжалланган.1994 йилда мадраса қайта таъмирланиб Муҳаммад Раҳимхон II “Феруз”нинг 150 йиллик тўйига тўёна қилиб мадрасанинг ҳовлисига чиқувчи даҳлизлари, ўқув хонаси ва қишги масжидида Хива хонлиги тарихи ва маданиятини очиб берувчи “Хоразм адабиёти ва тарихи музейи” очилди.Сурат 1935 йилда Муҳаммад Аминхон мадрасасини устидан туширилган.xorazmiy.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг