ХАЙРЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

0
659

Хайрли ишларнинг давоми ўлароқ Тошкент шаҳар “Коҳ ота Бузрук” жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳаким домла Пирназаров ташаббуслари билан хомийлар жалб қилиниб, масжид ҳудудидаги 5 та (Коҳ ота, Тахтапул, Шайхонтоҳур, Жангоҳ ва Лабзак) маҳаллалари ва бошқа бир қанча жойларда истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, моддий кўмакка мухтож, карантинга олинган хонадонларга: 150 кг қўй гўшти; 300 кг шакар; 300 кг ун; 300 қадоқ чой; 150 литр ўсимлик ёғи; 300 кг гуруч; 150 кг макрон махсулотлари; 150 қадоқ қўл-юз ювиш совуни; 150 дона тиббиёт ниқоби ва турли хил ширинликлар, умумий ҳисобда 20 750 000 сўмга яқин озиқ-овқат ва хўжалик махсулотлари 145 нафар хонадон эгаларига хайри-эҳсон тариқасида тарқатилди. 

Бу қилинган хайрли ишлардан мамнун бўлган маҳалла аҳиллари, маҳалла фаоллари ва хонадон эгалари юртимизнинг қийинчилик дамларида бир тану, бир жон бўлиб, ёрдамга шошилган саҳоват пеша инсонлар ҳамда уларга бошчилик қилиб турган имом домламизнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиб, тез орада бутун дунё аҳлидан, хусусан, жонажон Ўзбекистонимиздан ҳам бу балоларни аритишини, барча беморларга шифо беришини, юртимиз ҳамиша тинч ва обод бўлишини сўрадилар.

 

“Коҳ ота Бузрук” жоме масжиди имом ноиби Шукруллоҳ Қурбонов

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг