Жаннат аҳлига бериладиган уч неъмат

0
591

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир нидо қилувчи нидо қилиб: “Эй жаннат аҳли! Албатта, сизлар учун абадий соғлом бўлишингиз бор, бемор бўлишингиз йўқ. Ёш бўлишингиз бор, қаришингиз йўқ. Ҳаёт бўлишингиз бор, ўлишингиз йўқ”, деб айтади”, дедилар.  (Имом Муслим ривояти)

Ушбу ҳадиси шарифда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннат ва унинг аҳлларини таърифлаб, Аллоҳ таоло тарафидан уларга бериладиган неъматлардан баъзисини бизга ҳам билдирмоқдалар. Булар: 1. Соғлик, 2. Ёшлик, 3. Ҳаёт.

Агар ҳадис ҳақида тафаккур қилиб кўрадиган бўлсак, жаннат аҳлига бериладиган ушбу уч неъмат жудаям кўп инсонларга шу дунёнинг ўзидаёқ берилган. Яна ҳам соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таоло кимга умр бериб, сиҳат саломатликда йигитлик даврига етказиб қўйган бўлса, унга айнан жаннатий кишиларга бериладиган неъматлардан насиба берган бўлади. Қолаверса, бу уч неъматнинг қадри шу қадар баланд эканки, Аллоҳ таоло бу уч неъматни жаннат аҳлига абадий қилиб бермоқда.

Хулоса шуки, бу неъматларни қадрига етиб, улардан оқилона фойдаланиб, шукрона келтиришимиз ва жаннатларда ҳам улар билан сийланишни Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилишимиз керак бўлади.

Олмазор туманидаги

“Мевазор” масжиди имом ноиби:                Ёрбек Исломов

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг