Қозоғистон делегацияси “Минор” жоме масжидида

0
697

Хабар берилганидек, шу йилнинг 26-27 октябрь кунлари юртимизда меҳмон бўлган Қозоғистон Республикаси диний қўмитаси ва уламоларидан иборат делегация Тошкент шаҳрининг яна бир муаззам мажмуаси “Минор” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Бу ерда мартабали меҳмонларни кутиб олган Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов масжид Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президент, мустақиллигимиз асосчиси, барча соҳаларда юртимиз тараққиётини таъминлаган Ислом Каримовнинг бевосита амалий ғоя ва ташаббуслари билан бунёд этилгани, жоменинг қурилиш жараёни, ундаги шарқона ва миллий безак ишлари доимо у кишининг эътиборларида бўлган ҳақида сўзлаб берди. Шундан сўнг меҳмонлар масжидда Аср намозини адо этишди. Юртимиздаги масжид ва мадрасалар кўрки, улардаги аҳил жамоат файзига юксак баҳо берган уламолар ўзбек ва қозоқ қардош ммиллатлари дўстлиги, бу икки халқнинг эзгулик ва маърифат йўлидаги алоқалари доимо мустаҳкам бўлишини тилаб дуолар қилдилар.

ЎМИ Тошкен шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг