Чеченистонда Ал Азҳар университетининг филлиали очилади

0
632

Дунёдаги энг нуфузли таълим муассасаларидан бири бўлмиш Қоҳирадаги Ал Азҳар университетининг филлиали Чеченистон Республикасида очилиши режалаштирилди. Бу ҳақда Чеченистон муфтийси Салоҳ хожи Межиев бошчилигидаги чечен делегациясининг Миср имоми, Ал Азҳар университети шайхи Аҳмад Тоййиб билан учрашувидан сўнг маълум бўлган.Чеченистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, университетда масофавий таълим тизими ҳам жорий этилиши мумкин. Бошқа манба бу таълим турини тасдиқламаган бўлсада, бироқ, Чеченистонда нуфузли таълим даргоҳи филлиалини очиш ишлари бошлаб юборилганлиги айтилган.  

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг