Араб давлатлари, мусулмон мамлакатлар ҳамда дунёнинг бошқа давлат раҳбарларига ва халқаро ташкилотларга ОЧИҚ ХАТ

0
1902

Бутунжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг бош котиби доктор Алий Қорадоғий Араб давлатлари, мусулмон мамлакатлар ҳамда дунёнинг бошқа давлат раҳбарларига ва халқаро ташкилотларга очиқ хат йўллаб, бугунги кунда Сурияда юз бераётган нохушликлар, хусусан, Ҳалаб шаҳридаги қирғин ва аҳоли зич яшайдиган минтақаларга бомба ташлаш, ўққа тутиш ҳолатлари ҳақида сўз юритиб, бу муаммони ҳал қилиш учун тезда ташқаридан аралашиш лозим экани, шаҳарни қамалдан бўшатиш, кўр-кўрона, билиб-билмай бомба ташлашни тўхтатиш ва инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш лозим эканини таъкидлади. Доҳа 1437 ҳижрий йил, 26 зулҳижжа (2016 йил, 28 сентябр) Хатда шундай дейилган:Бутунжаҳон мусулмон уламолари бирлиги барчангизга юксак эҳтиром изҳор қилади, сизлар учун Аллоҳдан муваффақият ва ҳидоят сўрайди.Бугунги кунда Сурияда юзага келган вазият дунёдаги энг мудҳиш ва аянчли ҳолатдир. Бу фожеа бошлангандан то ҳозирга қадар 220 мингдан зиёд кишининг ёстиғини қуритди, унинг натижасида миллиондан ортиқ киши ярадор бўлди, ўн икки миллиондан зиёд киши ўз уйини тарк этиб, қочқинга айланди. Энг аянчлиси шуки, уларнинг олти миллиони ёш болалардир. Улар ҳануз инсонпарварлик ёрдамига муҳтождир. Ҳалабдаги даҳшатли инқироз ҳеч кимга сир эмас. Охирги ҳафтада шаҳарда ўлдирилганларнинг сони 400-500 кишини ташкил этади. Шаҳарнинг шарқий қисмидаги тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалар деярли бузиб, йўқ қилиб юборилди. Шаҳарнинг аҳоли зич туманларини кўр-кўрона ўққа тутиш, бомба ташлаш ҳолатлари натижасида 300 мингдан зиёд киши яраланди, уларнинг орасида минглаб ёш болалар бор. Маълумки, бу инсон ҳуқуқларини поймол қилиш, уруш меъёрларини қўпол равишда бузишдир. Ҳалаб ҳозирда барча мезонларга кўра ҳалокат ёқасига келиб қолди, шаҳар аҳолиси бало-офатлардан азият чекмоқда. Афсуски, бу ҳолатлар дунё ҳамжамиятининг кўз ўнгида содир бўлмоқда. Таассуфки, жаҳон ҳамжамияти ҳам, халқаро ташкилотлар ҳам бу инқирозни тўхтатишга оид бирон арзигулик қарор қабул қилмади.Муҳтарам давлат раҳбарлари!Пок виждон эгалари!Кўр-кўрона ўққа тутиш, бомба ташлаш, қамал қилиш оқибатида Ҳалабда ҳар куни ўнлаб биродарларингиз ўлдирилмоқда. Ҳалабдаги бу ҳалокат унга сабабчи бўлган ҳар бир шахснинг пешонасига босиладиган уят тамғасидир.Ҳукумат раҳбарлари, халқаро миқёсда обрў-эътиборга эга барча шахсларнинг зиммаcида шаҳар аҳолисини муҳаққақ ўлимдан қутқариш масъулияти, инсонпарварлик ёрдами кўрсатувчи ташкилотлар зиммасида саховат кўрсатиш масъулияти, қалам ва фикр соҳибларининг зиммасида эса бор имкониятлари билан уларни ҳимоя қилиш масъулияти бордир. Аллоҳ бизни бу иш учун албатта сўроққа тутади, тарих буни биз учун албатта қайд этиб қўяди. Бутунжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилоти шаҳардаги тинч аҳолига инсонпарварлик ёрдами, зарур озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш учун барчангизни бу инқирозни тўхтатишга баҳолиқудрат ҳисса қўшишингизни, шаҳарни қамалдан озод қилишда ва кўр-кўрона ўққа тутишни тўхтатишда ташаббус кўрсатишингизни сўрайди. Таъкидлаб ўтамизки, шаҳардаги айни дамдаги ҳолат аянчли фожеа, катта ҳалокатдир.Умид қиламизки, барчангиз бор имкониятни ишга солиб, ўзингиздан кутилаётган чораларни кўрасиз, мазлумларга, таъқиб остида қолганларга ёрдам берасиз, беш йилдан бери давом этаётган бу инқирозни тўхтатишга ўз ҳиссангизни қўшасиз.Доктор Алий Муҳиддин ҚорадоғийТашкилот бош котибиinfo.islom.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг