Қуръони Карим оятларида

0
77

Албатта тақводор зотлар (у кунда) парвардигор ўзларига ато этган нарсаларни (ажр-мукофотларни) қабул қилган холларида жаннатлар ва булоқлар устида бўлурлар. Зеро, уулар бундан илгари (яъни ҳаёти дунёдалик чоғларида чилойли амаллар қилувчи эдилар).

Улар кечада озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар ва саҳарларда улар (қилган саҳву хатолари учун парвардигордан) маҳфират сўрар эдилар дейилган, ояти карималарда. (Зорият сураси)

У зотлар тангрим ўзинг мададкоримсан, шу чўққига эришишлик учун ва чиқишлик ва (еришишлик ато этгин) дея дуо қиладилар, сўрайдилар ва амалларини беминнат қиладилар. Натижада мукофотини оладилар. Энди биз ибодат қилувчилар ва эътиқодда юрувчилар (мазҳабда юрувчиларни) аҳволи қандай. Ҳазрат Сўфий Аллоҳ ёр бобомиз Рисолаи Саботул ожизин китобида шундай дейдилар:

Бу уммат ажаб зич етти холин

Ёпар бидъат билан суннат жамолин

Боҳойимдек иши ичмак емакдир

Қуруқ тил бирла умматмиз демакдир.

Шу тўрт қатор насиҳатда амалларимиз ажрсиз қуруқ бўлиб қолмаслиги ҳақида насиҳат қилмоқдалар.

Ибодатларда мустаҳкам бўлайлик!

“Ал Бадр” жомеъ масжиди имом ноиби            Зиёев Ш.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг